Главная О компании 1С: Предприятие 8 Законодательство
Поиск Форум бухгалтеров Узбекский словарь Контакты
1С: Предприятие 8
 
.:
.:
1С: Бухгалтерия 8
1С: Инструкция пользователя
1С: Торговля 8
 
 
Последние темы форума:
  
.: аренда на безвозмездной основе
.: Компенсация за использование личного авто при отсутствии объёмов в организации
.: Частное предприятие
.: Янги солик ставкалари
.: Новое предприятие и стат отчет
.: Выбор франчайзи 1 С
.: Импорт товара
.: Какая документация нужна для производства и продажи полуфабрикатов?
.: НДС по импорту услуг из РФ
.: отчеты по зарплате отказано
.: Существует ли гос регулирование цен на импортное медоборудование?
.: Детское пособие до 2х лет
 
 
Кодексы РУз:
 
.:Налоговый
.:Административный
.:Административное судопроизводство
.:Бюджетный
.:Воздушный
.:Градостроительный
.:Гражданский
.:Гражданский процессуальный
.:Гражданский процессуальный 2018
.:Жилищный
.:Земельный
.:Семейный
.:Таможенный
.:Трудовой
.:Уголовный
.:Уголовно-исполнительный
.:Уголовно-процессуальный
.:Хозяйственный процессуальный
.:Экономический процессуальный
Классификаторы:
 
.: Классификатор стран мира
.: Классификатор таможенных платежей
.: Классификатор валют для таможенных целей
.: Классификатор условий поставки
.: Классификатор процедуры перемещения
.: Классификатор льгот... таможенных платежей
.: Классификация предприятий и организаций, относящихся к субъектам малого предпринимательства
Классификатор основных должностей служащих и профессий рабочих
 
А Б В Г Д Е Ж З И К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ч Ш Э Ю
CAP / CIPA
 
.:
.:
.:
.:
.:
.:
.:
.:
О программе CAP / CIPA
Финансовый учёт 1
Финансовый учёт 2
Управленческий учёт 1
Управленческий учёт 2
Налоги и право
Финансовый менеджмент
Аудит
Национальные стандарты:
 
.:Бухгалтерского учета (НСБУ)
.:Налогового консультирования (НСНК)
.:Риэлторских услуг (НСРУ)
.:Оценки имущества (НСОИ)
.:Аудита (НСА)
Коды:
 
ОКОНХ КОПФ КФС ОКЭД
СООГУ ОКУВД ТН ВЭД 2007 ТН ВЭД 2012 Изменения в ТН ВЭД 2012 ТН ВЭД 2017
Узбекские пословицы:
 
А Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ч Ш Э Ю Я Ў Қ Ғ Ҳ
 

 


счетчики


 

 

Хусусий Корхонаси Низоми
(Устав Частного Предприятия)

Узбекистон Республикаси

Тошкент шахар

 Юнусобод тумани

Хокимининг

2009 йил «_____»__________ даги

_______-сонли карори билан

 РУЙХАТДАН УТКАЗИЛГАН

____________________________

Узбекистон Республикаси

Тошкент шахар

Юнусобод тумани

 «Моя Фирма»

Хусусий Корхонаси

2009 йил «_____»__________ даги

ТАСДИКЛАНГАН

 ____________________________

 

 

«Моя фирма»
Хусусий Корхонаси

 

Н И З О М И

 

Тошкент 2009 йил.

 

 

1. УМУМИЙ КОИДАЛАР:

1.1 «Моя фирма» деб юритилувчи хусусий корхона юридик шахс сифатида Узбекистон Республикасининг амалдаги конунларига ва корхонанинг Уставига асосан фаолият курсатади;

«Моя фирма» Xususiy Korxonasi Устави Узбекистон Республикасининг «Фукаролик Кодексига» ва Узбекистон Республикасининг «Хусусий Корхона тугрисида»ги конуни, хамда амалдаги конунларга мувофик ишлаб чикилган;

1.2 Корхонанинг номи:

узбек тилида «Моя фирма» Xususiy Korxonasi;

рус тилида «Частное предприятие «Моя фирма»;

1.3 «Моя фирма» Xususiy Korxonasi (бундан буен «КОРХОНА» деб юритилувчи), Узбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигига мувофик КОРХОНА мулкдорининг хусусий мулкдан иборат булиб, тижорат билан шугулланмайдиган жамоат, КОРХОНА, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат курсатиш, халк истеъмоли молларини купайтириш ва курсатилган хизматдан фойда чикармок максадида ташкил килинган. КОРХОНА мулкдори КОРХОНА мулкини якка эгаси булиб, шахсан КОРХОНАни бошкариш ва унинг фаолиятини назорат килиш хукукига эга;

1.4 КОРХОНА юридик шахс хисобланиб, уз фаолиятини молиявий таъминлайди, хужалик фаолиятини мустакил режалаштиради, уз мустакил балансида сакланадиган, хусусий мулкига, валютасига, маблагига эга булади, банкларда шахсий хисоб ва ташки иктисодий фаолиятини амалга ошириш учун хисоб ракамларини очади, уз номи ёзилган бурчак тамгаси, мухрига эга булади, уз номидан халк суди ва хакамлигида даъвогар ва жанобгар сифатида иштирок этади;

1.5 КОРХОНА мажбуриятлар буйича барча мулки билан жавобгардир. Агар мажбуриятлар буйича КОРХОНАнинг мулки етишмаса КОРХОНА мажбуриятлари буйича узига тегишли мулки билан субсидиар жавобгардир;

1.6 КОРХОНА фаолияти Узбекистон Республикасида амал килаётган конунчилик ва уз Устави асосида амалга оширади. КОРХОНАнинг фаолият муддати чегараланмаган;

1.7 КОРХОНА жойлашган жойи ва почта манзили: 100000 Узбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Юнусобод тумани, 01-мавзе, 01-уй, 01- хонадон;

1.8 КОРХОНА мулкдори: Узбекистон Республикаси фукароси Иванов Иван Иванович, Тошкент шахар, Юнусобод тумани, 01-мавзе, 01-уй, 01- хонадонда истикомат киладиган Тошкент шахар, Юнусобод тумани ИИБ томонидан 01.01.1980 йилда берилган СА серияли 1111111-ракамли паспорт сохиби;

1.9 КОРХОНА Узбекистон Республикаси ва унинг ташкарисида юридик шахслар хукукларига эга булган ва эга булмаган кушма КОРХОНАлар, филиаллар, вакиллик, булинма, агентлик, ишлаб-чикариш цехлари, участкалар ва дуконларни очади, улар тугрисида Низомларни ишлаб чикаради ва тасдиклайди;

2. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИНГ ПРЕДМЕТИ:

2.1 Узбекистон бозоридаги товарлар ва хизматларга булган талабларни тулик кондириш учун тижорат ва турли хизматлари курсатиш ишлаб чикаришни ташкил этиш корхонанинг асосий максадидир;

2.2 Корхона куйидаги фаолиятларни амалга оширади:

· Авиа ва темир йул чипталарини ташкилотлар ва ахолига етказиб бериш;

· Ахоли учун маиший хизматлар;

· Бадиий-безак ишлари;

· Бино ва иншоотларини ишлатиш, фойдаланиш ва ижарага бериш;

· Бино ва иншоотларини куриш ва тиклаш, ободончилик ва кукламзорлаштириш ишлари;

· Боулинг, дискотекаларни ташкил килиш;

· Ваколатчилик, реклама, агентлик, менежмент, маркетинг (шу жумладан кимматли когозлар бозорида), маслахат ва ердам курсатиш, хамда хужжатларни таржима килиш ва купайтириш;

· Воситачилик хизматлари;

· Дизайн;

· Дискларни, аудио, видео ва бошка кассета ва дискларни купайтириш, ижарага бериш, сотиб олиш ва сотишни ташкил этиш;

· Дуконлар очиш;

· Екилги-мой ва нефть-газ махсулотларини келтириш, ишлаб чикариш, гамлаш, кайта ишлаш, кадоклаш ва сотиш;

· Ердамчи (иккиламчи) ва темирсозлама материаллар ишлаб чикариш;

· Заргарлик ва антиквар буюмларини тиклаш, тузатиш ва сотиш;

· Интернет-кафеси, компьютер уйинларини ташкил килиш;

· Ишлаб чикаришни ташкил этиш;

· Кимевий тозалаш хизматлари;

· Кишлок хужалик, гушт, сут, тери, жун махсулотларини ишлаб чикариш, таерлаш, кайта ишлаш, сотиш ва саклаш;

· Компъютер системалари ва дастурларини ишлаб чикариш ва тадбик этиш, компъютерлар ва ташкилий техника воситаларини, хамда программа махсулотлари, йулдош молларни етказиб бериш, сервиз хизматларини курсатиш;

· Курилиш материалларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Маданий-уйин кулгу тадбирлари буйича хизматлар килиш;

· Маиший, электрон-хисоблаш, электр ускуна ва жихозларини таъмирлаш буйича хизматлар ва уларни ижарасини ташкил килиш;

· Маркетинг, консалтинг, инжиниринг, лизинг, дилер хизматлари;

· Мебел жихозларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Модалар ательеси хизматлари;

· Нон ва кондитер махсулотларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Озик-овкат махсулотларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Оптика, фармацевтика ва доривор усимликларини ишлаб чикариш, сотиш ва сотиб олиш, дорихоналар очиш;

· Пойфазал ишлаб чикариш ва сотиш;

· Полиграфия хизматлари;

· Пуллик медицина, стоматология ва косметология хизматларини курсатиш;

· Савдо-сотик ва савдо-воситачилик фаолияти;

· Сартарошхона хизматлари, гуззалик салонларини очиш;

· Спорт-согломлаштириш хизматлари (бассейн, сауна, тренажерлар);

· Суъратхона хизматлари;

· Ташки иктисодий фаолият;

· Телевизион дастурлар, хамда аудио-видео махсулотларни ишлаб чикариш, купайтириш, намойиш этиш, ижарага бериш, сотиш ва ретрансляция килиш, суратхизматлар;

· Тикувчилик, тукимачилик махсулотларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Транспорт воситаларига техник хизмат, сервис хизматини, шунингдек автомобилларни ювишни ташкил килиш;

· Транспорт хизматлари ва транспорт воситаларини сотиш;

· Туризм ва мехмонхоналарни ташкил килиш;

· Узбекистон Республикаси худудида ва ундан ташкарида, биржа ва нобиржавий бозорларда кимматли когозлар билан операциялар утказиш;

· Улгуржи савдо;

· Умумий овкатланиш шохобчаларини, ресторан, кафе, барларни очиш;

· Уяли алока, факсимиль, почта ва курьер алокаси хизматларини курсатиш;

· Фукароларини чет элга укитиш ва ишлаш учун юбориш ва кабул килиш;

· Халк ижодиети, Амалий ва бадиий санъат буюмларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Хорижий инвестиция ва технологияларни олиб келиш ва ундай фойдаланиш;

· Чакана савдо;

· Чет тилларга укитиш, бухгалтерия хисоби ва ишлаб чикариш, хунарларига ургатиш;

· Чорвачилик, паррандачилик, ассаларичилик, баликчилик ва иссикхоналарни ташкил килиш ва ердамчи хужаликни ривожлантириш билан шугулланиш;

· Шиша, фарфор, керамика, мрамор буюмлари ишлаб чикариш ва сотиш;

· Экспорт-импорт операциялари;

· Электр асбоб ускуналарни (двигатель ва моторларни) созлаш ва уларни йулга куйиш;

· Юкларни ташишда экспедиторлик хизматлари;

Корхона Узбекистон Республикасининг амалдаги конунчилиги томонидан таъкикланмаган бошка фаолият турларини хам амалга ошириш хаклидир. Махсус рухсатнома керак булган фаолият турларини амалга ошириш учун корхона махсус рухсатнома олишга мажбур;

3. МУЛКДОРНИНГ ХУКУК ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ:

3.1 КОРХОНАнинг Мулкдори унинг мол-мулки, асосий ва айланма жамгармалари, хамда бошка моддий бойликлари мулкдори хисобланади.

Мулкдорнинг хукуклари:

· КОРХОНА фаолиятини бошкариш;

· КОРХОНА даромадларига эгалик килиш;

· Конунга асосан КОРХОНА бошкаруви хакидаги маълумотга уз фикр ва мулохазаларини билдириш;

· КОРХОНА хисоб-китобини олиб борилиши хакидаги маълумотга эга булиш;

· КОРХОНА Уставини узгартириш ва руйхатдан утказиш;

· КОРХОНА фаолиятининг асосий йуналишларини аниклаш, режаларни ва бажариш хакидаги хисоботларни тасдиклаш;

· КОРХОНАнинг ички муносабатларини аниклайдиган хужжатларни тасдиклаш;

· КОРХОНА тузилмасини аниклаш, штат жадвалини тасдиклаш;

· КОРХОНА кошидаги КОРХОНАлар, булинмалар ва ваколатхоналар, мансабдор шахсларнинг хамда муовунларнинг маошини белгилаш;

· даромадни таксимлаш, жамгармаларини яратиш ва ишлатишни аниклаш;

· булинма ва ваколатхоналарни яратиш ва тугатиш;

· КОРХОНА махсулотини сотиш хакида карор кабул килиш (шу жумладан нархларни ташкил килиш);

· КОРХОНА фаолиятини тугатиш масалаларини куриш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, аъзоларини аниклаш ва бушатиш, якунлайдиган хисоботни ва тугатиш мувозанатини тасдиклаш;

· КОРХОНА мулкига ва молиявий маблагларга тасарруф этиш;

· урнатилган тартибда КОРХОНА ходимларини ишга кабул килиш ва бушатиш, мехнатни рагбатлантириш масалаларини хал килиш;

· ишончномасиз КОРХОНА номидан харакат килиш ва келишувларни тузиш, хамда бажарилишини таъминлаш, банкларда хисоб ва бошка ракамларни очиш;

· омилкорлиги доирасида КОРХОНА фаолиятидаги масалалар юзасидан, давлат бошкаруви ташкилотлари билан буладиган муносабатларда КОРХОНАни такдим этиш;

· КОРХОНА ходимларига мажбурий буладиган буйрук ва карорларни чикариш;

· Хусусий КОРХОНАнинг соликлар ва бошка мажбурий туловлар тулаганидан кейин колган фоидасидан уз ихтиёрига кура фоидаланиш (15-модда "Хусусий Корхона" конунига асосан);

· Мазкур Уставдан келиб чикадиган бошка вазифаларни бажариш;

3.2 Мулкдор вафот этгантакдирда унинг барча улуши меросхурига утади;

4. МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАГЛАРИ:

4.1 КОРХОНА мулкини асосий ва айланма маблаглар, асосий жамгармалар ташкил этади, шунингдек бахоси КОРХОНАнинг мустакил балансида акс эттирилган бошка муомалада булган маблаглари;

4.2 КОРХОНА мулкини шакллантирадиган маблаглар куйидаги:

· Махсулот ва моллар сотилиши, иш бажариш ва хизмат курсатиш натижасида, шунингдек бошка хужалик фаолиятидан олинган даромадлар;

· Банк ва бошка карзга берувчилар кредитлари;

· Кимматбахо когозлар ва тадбиркорлик фаолиятининг даромадлари;

· Мулкдорнинг молиявии ва моддий улушлари;

· Тухфа олинган маблаглар, ташкилот, КОРХОНА ва фукаролар хайр-эхсон маблаглари;

· Харакатдаги конунчиликка зид булмаган бошка манбалар;

4.3 КОРХОНА фаолиятини таъминлаш учун мулкдорнинг булинмайдиган молиявии ва моддий улушларидан иборат булган 100.000 (бир юз минг) сумдан ташкил топади. Устав фондига мулкдор барча молиявии, бино, иншоат, хом-ашё, мулкий ва аклий мол-мулкини киритиши мумкин.

4.4 Устав фондига киритиладиган мол-мулк мустакил равишда мулкдор томонидан нархланади. Зарур булса Устав фонди узгартирилиши мумкин (купайиши ёки камайиши);

4.5 КОРХОНА мувозанатига асосий жамгармалар, айланма ва валюта маблаглар, хоналар, ускуналар, транспорт ва бошка моддий кийматлар, КОРХОНАлар, ташкилотлар ва хусусий шахсларга сотилиши, берилиши, ижарага топширилиши ва вактинчалик фоидаланиши учун утказилиши мулкдор томонидан белгиланади, шунингдек харакатдаги конунга асосан урнатилган балансдан учирилиши мумкин.

5. ХУСУСИЙ КОРХОНАНИ БОШКАРИШ:

5.1 Хусусий КОРХОНА мулкдори КОРХОНАни рахбар сифатида якка бошкаради, КОРХОНА номидан ишончномасиз иш куради, унинг манфаатларини ифодалайди, хусусий КОРХОНАнинг пул маблагларини хамда бошка мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан, мехнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда хисоб варакалар очади, штатларни тасдиклайди, КОРХОНАнинг барча ходимлари учун мажбурий булган буйруклар чикаради ва курсатмалар беради;

5.2 Хусусий КОРХОНА мулкдори куйидаги хукукларга эга. Хусусий КОРХОНА уставига конун хужжатларида белгиланган тартибда узгартиришлар ва кушимчалар киритиш:

· Хусусий КОРХОНАни кайта ташкил этиш ва тугатиш тугрисида карор кабул килиш;

· Хусусий КОРХОНАнинг соликлар ва бошка мажбурий туловлар туланганидан кейин колган фойдасидан уз ихтиёрига кура фойдаланиш;

· Хусусий КОРХОНАга тегишли, мол-мулкни бошка шахсга бериш, ижарага бериш, гаровга куйиш, бошка юридик шахсларнинг устав фондига хисса сифатида киритиш ёки ушбу мол-мулкни бошкача усулда тасарруф этиш;

· Хусусий КОРХОНА мулкдор конун хужжатларига мувофик бошка хукукларга хам эга булиши мумкин. Хусусий КОРХОНА мулкдори;

· Устав фондини шакиллантириши;

· Узига карашли КОРХОНАни якка бошкариши шарт;

Хусусий КОРХОНА мулкдори зиммасида конун хужжатларига мувофик бошка мажбуриятлар хам булиши мумкин;

5.3. Хусусий КОРХОНА мулкдори узи вактинчалик булмаган такдирда шу муддатда рахбарлик вазифасини бажариб туришни бошка жисмоний шахс зиммасига юклаш тугрисида ёзма карор кабул килади. Хусусий КОРХОНА мулкдори муваккат рахбарнинг хусусий КОРХОНА мол-мулкини тасарруф этишга оид хукукини чеклаб куйиши мумкин.

5.4. Вафот этганлиги, муомалага лаёкатсизлиги, муомала лаёкати чекланганлиги ёки бедарак йуколган деб топилганлиги окибатида мулкдорнинг хусусий КОРХОНА рахбари вазифасини бажариши мумкин булмай колган такдирда хусусий КОРХОНАнинг бошкариш фукаролик конун хужжатларига ва хусусий КОРХОНАнинг уставига мувофик амалга оширилади;

6. ХИСОБ-КИТОБ ЮРИТИШ:

6.1. КОРХОНА амалдаги конунчилик билан урнатилган тартибда хисоб-китоб, тезкор ва статистика хисоботини олиб боради;

6.2. КОРХОНАнинг хисоб-китоб йили календар йилига тугри келади;

7. ХУСУСИЙ КОРХОНАДАГИ МЕХНАТГА ОИД МУНОСАБАТЛАРИ:

7.1. Хусусий КОРХОНА (иш берувчи) ва хусусий КОРХОНАнинг ходими уртасидаги узаро муносабатлар мехнат тугрисидаги конун хужжатларига мувофик мехнат шартномаси (контракт), буйича ишлаётган шахсларнинг мехнатига хак тулаш тарафларнинг келишувига кура, бирок конун хужжатларида белгиланган энг кам иш хакидан кам булмаган микдорда белгиланади;

7.2. Хусусий КОРХОНА уз ходимларига хавфсиз мехнат шароитларини, ижтимоий химоя чораларини таъминлаши шарт ва уларнинг хаёти ёки соглигига етказилган зарар учун конун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгар булади. Хусусий КОРХОНА уз ходимлари учун хужжатларида белгиланганига нисбатан имтиёзлирок мехнат ва ижтимоий-иктисодий шароитларни мустакил белгилашга хакли;

8. ХУСУСИЙ КОРХОНА ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ:

8.1. КОРХОНАнинг мол-мулки национализация килинмайди, конунчиликда белгиланган тартиблар бундан мустасно. Хусусий КОРХОНАнинг мол-мулки реквизиция килинмайди, хусусий КОРХОНАнинг мулкдорлиги реквизиция килинаётган мол-мулкнинг бозор кийматига мукобил компенсацияси туланадиган табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва фавкулодда тусдаги бошка холатлар бундан мустасно;

8.2. Хусусий КОРХОНА конун хужжатларига мувофик, хар кандай фаолият турларини амалга оширади. Хусусий КОРХОНА битимлар тузишда эркиндир;

8.3. Хусусий КОРХОНАларга тадбиркорлик субъектлари учун конун хужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар ва кафолатлар татбик этилади;

8.4. Хусусий КОРХОНА фаолиятини текшириш назорат килувчи органлар томонидан купи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, конун хужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустасно. Хусусий КОРХОНАнинг мулки мусодара килинишига йул куйилмайди;

8.5. Конун хужжатлари билан белгиланган тартибда КОРХОНА учун бюджет ва давлат максадли жамгармаларга соликлар ва бошка мажбурий туловларнинг доимий ставкалари белгиланади;

8.6. Хусусий КОРХОНАнинг фойдаси соликлар ва бошка мажбурий туловлар туланганидан сунг КОРХОНА мулкдорининг тасарруфига утади хамда унга солик солинмайди.

9. ТИЖОРАТ СИРИ:

9.1. КОРХОНАнинг ишлаб чикариши, технологик маълумотлар, бошкаруви, молия маблаглари билан боглик булган маълумотлар КОРХОНАнинг тижорат сири деб хисобланади ва уларнинг овоза килиниши факат манфаатларига зиён етказиши мумкин;

9.2. КОРХОНА тижорат сирини иборат этувчи маълумотлар хажми ва таркиби, мухофаза тартибларини КОРХОНА мулкдор аниклайди;

10. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ

10.1 КОРХОНА фаолиятини тугатилиши Узбекистон Республикаси "Фукаролик кодекси"нинг 49-56 бандларига хамда "Хусусий КОРХОНА тугрисида"ги конуннинг 26, 27, 28 бандларига асосан кайта ташкил килиш ёки тугатиш йули билан олиб борилади кушилиш, бирлашиш, булиниш, чикиб кетиш. Тугатиш ёки кайта ташкил килиниш куйидагича амалга оширилади:

 -Мулкдорни карорига биноан;

 -Хужалик ёки туман судлари карори асосида;

- КОРХОНА кайта ташкил килинганида унинг хукуклари ва мажбурият-лари хукук ворисларига утказилади. Тугатиш Таъсис этувчи тайинлаган тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади. Тугатиш комиссияси тайинланган муддатидан унга КОРХОНА ишларининг бошкаруви буйича барча ваколатлари утади. Тугатиш комиссияси КОРХОНАнинг накд пулини бахолайди, дебитор ва кредиторларни аниклайди, мувозанатни тузади ва Мулкдорга такдим этади;

10.2 КОРХОНАдаги молиявий маблаглар, шу жумладан мулкнинг мусода-расидан олинган маблаглар, бюджет, кредиторлар ва КОРХОНА ходимлари билан хисоб-китоб бажарилгандан сунг, Мулкдорга колади;

10.3 Ушбу хакда давлат руйхатига ёзув киритилгандан сунг, тугатиш ёки кайта ташкил килиш якунланган деб хисобланади, КОРХОНА эса уз фаолиятини тугатади;

Иванов Иван Иванович __________________________
(имзо)                  


Если вы заметили орфографическую ошибку, пожалуйста, выделите ее мышью и нажмите Ctrl+Enter

Система Orphus