Добавлено: Пт Май 06, 2016 10:32 pm Заголовок сообщения: Муқобил машина трактор парки
Салом форумдошлар.2007-йилнинг бошларида ширкат хўжаликлари тугатилиб фермер хўжаликларига айлантирилгандан сўнг, ширкат хўжаликларига тегишли бўлган трактор парклари ММТП МЧЖШ шаклига айлантирилиб фермер хўжаликларининг ерга нисбатан улуши сифатида устав фонди ташкил қилинди ва ўша пайтда мавжуд бўлган жами қишлоқ хўжалик техникалари текинга ММТП МЧЖШ балансига ўтказилди.Ҳозирги даврга келиб фермерлар ўз маблағлари ҳисобидан техника олишлари сабаб ММТП МЧЖШ-лар молиявий инқирозга учрадилар ва бир нечтаси туман ҳокимининг қарорига асосан тарқатилди.Фаолият кўрсатиб турганлари ҳам мавжуд.Бермоқчи бўлган саволим шундан иборатки:1.Фрйдаланилмай тикан босиб ётган ММТП МЧЖШ майдонидан ЯТТ-га тадбиркорлик билан шуғулланиш учун маълум бир кв.метр майдонни ижарага бериб ижара шартномаси тузсак бўладими ёки бу қонунга хилофми.2.Агар мумкин бўлса солиқ оқибатлари қанақа бўлади.Ҳозиргача техника хизматидан ягона солиқ тўлаб борар эдик.Ана шулар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз жавоб беринглар илтимос.Яна бир қўшимча саволим ЯТТ да нечта ишчи ишлаши мумкин.ЯТТ нинг ҳисоб рақами,патенти,ИНН мавжуд, лекин низоми мавжуд эмас.
Вы не можете начинать темы Вы не можете отвечать на сообщения Вы не можете редактировать свои сообщения Вы не можете удалять свои сообщения Вы не можете голосовать в опросах