179-модда. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди:
5) вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, агар бундай ишларга ёллаш вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаётган бўлса; (менимча бу эмас)
12) уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно. Мазкур даромадлар солиқ тўловчи тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган тақдирда, солиқ солишдан озод қилинади; (менимча шу)
33) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари; (пахта бўйича)
180-модда. Жисмоний шахсларни солиқ солишдан озод қилиш
Солиқ солишдан қуйидаги жисмоний шахслар тўлиқ озод қилинади:
9) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган шахслар — якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган меҳнат шартномасига кўра бажарган ишлари учун олган даромадлари бўйича. (ЯТТ бўлса)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
«ЎЗБЕКИПАКСАНОАТ» УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш, пилла, хом ипак, ипак калава ишлаб чиқариш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини оширишни таъминлайдиган ягона ва яхлит ташкилий-технологик тизимни барпо этиш асосида пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида:
.
.
.
7. 2023 йил 1 январгача:
— ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, тайёр ипак маҳсулотлар ҳамда пиллачилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни (сунъий пилла ўраш дасталари) ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлар — юридик шахсларнинг ягона солиқ тўловини тўлашдан;
— «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамда ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари томонидан олиб келинадиган пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин;
— уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)лар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин;
— пилла етиштирувчи ташкилотлар — пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлари бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод этилсин ва бундан бўшаган маблағлар касаначилар ва ишчи-пиллакорларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин.
.
.
.
Ушбу қарор «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 30 мартдаги 62-63 (6756-6757)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш., 2017 йил 29 март, ПҚ-2856-сон
http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3149416
Вы не можете начинать темы Вы не можете отвечать на сообщения Вы не можете редактировать свои сообщения Вы не можете удалять свои сообщения Вы не можете голосовать в опросах