Савол?
Фаолияти -Умумий овкатланиш, 2-та фаолият юритади.
ДСИга хисобот топшириб юргандик
1-Умумий овкатланиш ЯСТ 10%.
2-Алкагол махсулотлари ЯСТ2%
Бугунги кунга келиб 2008йилдан 2013йилгача Алкагол махсулотларни сотишдан тушган тушумни ЯСТни 10% килиб кайта хисобот такдим киласан деб талабнома келди.
Шу тугрими?
Савол?
Фаолияти -Умумий овкатланиш, 2-та фаолият юритади.
ДСИга хисобот топшириб юргандик
1-Умумий овкатланиш ЯСТ 10%.
2-Алкагол махсулотлари ЯСТ2%
Бугунги кунга келиб 2008йилдан 2013йилгача Алкагол махсулотларни сотишдан тушган тушумни ЯСТни 10% килиб кайта хисобот такдим киласан деб талабнома келди.
Шу тугрими?
14.05.2013
Умумий овқатланиш – савдо фаолияти эмас
Бизнинг кафе 2009 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Кафеда қайта сотиш мақсадида олинган товарлар, яъни салқин ичимликлар, шарбат, алкоголли маҳсулотлар ва пиво сотиладиган бар мавжуд.
Алкоголь маҳсулотлари учун чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиямиз бор. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритамиз ҳамда:
умумий овқатланиш фаолиятидан олинган даромад бўйича 10 фоизлик ставка бўйича;
салқин ва спиртли ичимликларни сотишдан олинган даромад бўйича чакана савдони амалга оширувчи корхоналар учун белгиланган 4 фоизлик ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўлаймиз.
Солиқлар тўғри тўланмоқдами?
Саволга “Солиқ Инфо” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беради:Йўқ, нотўғри.
Юқорида айтиб ўтилган даромад бўйича ягона солиқ тўлови умумий овқатланиш фаолиятини юритувчи корхоналар учун белгиланган 10 фоизлик ставка бўйича тўланади.
Ушбу хулоса амалдаги қонунчилик қоидаларидан келиб чиқади.
Умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият деганда кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларни истеъмол қилишни ташкил этиш бўйича фаолият тушунилади (Солиқ кодексининг 350-моддаси олтинчи қисми).
Умумий овқатланиш соҳасидаги барча хўжалик субъектларига бўлган асосий талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари (кейинги ўринларда – Қоидалар)да қатъий белгиланган.
Умумий овқатланиш соҳасидаги баъзи субъектлар олиб чиқиб кетиш учун сотиладиган ичимликлар савдоси чакана савдога кириши керак, деб фикр юритади.Бу фикр нотўғри.
Умумий овқатланиш корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнида тайёр маҳсулотлар ва харид қилинган товарлар, шу жумладан, алкоголли ичимликлар истеъмолчининг хоҳишига кўра тегишли идишда ва ўровда олиб чиқиб кетилиши мумкинлиги Қоидаларнинг 19-бандида белгиланган.
Спиртли ичимликларни сотиш алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш учун рухсатномага мувофиқ бажарилаётганлиги Қоидаларнинг 20-бандида белгиланган талабларга риоя қилаётганингиздан далолат беради.
Унга мувофиқ, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлганда сотилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, 2009-2012 йиллар учун ягона солиқ тўловини қайта ҳисоблаб, тўланмаган ягона солиқ тўлови суммасини пеняни ҳисобга олган ҳолда тўлашингизни тавсия этамиз.
МАЪЛУМОТ УЧУН
Аввал алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналар учун ягона эди. Ҳозир амалдаги тартиб бўйича умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сонли қарори билан тасдиқланган) билан умумий овқатланиш корхонаси томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бланкаси тасдиқланган.
Вы не можете начинать темы Вы не можете отвечать на сообщения Вы не можете редактировать свои сообщения Вы не можете удалять свои сообщения Вы не можете голосовать в опросах