Сайт www.fmc.uz Форум бухгалтеров и предпринимателей Узбекистана
Вопросы по налогообложению, праву и бухгалтерскому учету
 
Программы и файлы от наших пользователей FAQFAQ   ПоискПоиск   ПользователиПользователи   ГруппыГруппы   РегистрацияРегистрация 
 ПрофильПрофиль   Личные сообщенияЛичные сообщения   Подписка   ВходВход 
 

расчет компен. за неиспользованный отпуск
На страницу Пред.  1, 2, 3, 4, 5, 6, 7  След.
 
Начать новую тему   Ответить на тему    Список форумов Форум бухгалтеров и предпринимателей Узбекистана -> Учет расчетов с работниками
Предыдущая тема :: Следующая тема  
Автор Сообщение
Феруз
Участник форума


Зарегистрирован: 24.12.2011
Сообщения: 61
Благодарности: 0/2
Откуда: Бухара

СообщениеДобавлено: Пн Июн 03, 2013 9:03 am    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

народ еще вопрос работница просить после 2 летного отпуска за свой счет по уходу за ребенком неисползованний отпуск после декретного отпуска, можно ли дать ему тот неисползованний отпуск или не возможно есть ли инструкция по этому поводу?
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение Отправить e-mail
Денис
Активный участник форума


Зарегистрирован: 02.02.2012
Сообщения: 242
Благодарности: 9/0
Откуда: Ташкент

СообщениеДобавлено: Чт Май 29, 2014 10:24 am    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

И всё-таки непонятно, как рассчитывать среднемесячную зарплату, если установлена не повременная оплата труда, а согласно тарификации. Вот у нас охранники получают, допустим 20 000 за 1 дежурство. Кол-во дежурств может быть каждый месяц по разному. В таком случае какая будет база для исчисления среднемесячной ЗП? Не подпадает ли данный случай под п.5 Порядка исчисления среднемесячной заработной платы: "5. Во всех других случаях (кроме указанных в пунктах 1 - 4) среднемесячная заработная плата определяется исходя из среднемесячного заработка за два последних календарных месяца." Если подпадает, то я должен брать в расчёт ещё 1/12 премий?
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение
Cola
Активный участник форума


Зарегистрирован: 03.02.2012
Сообщения: 268
Благодарности: 7/103
Откуда: Tashkent

СообщениеДобавлено: Чт Авг 07, 2014 11:18 am    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

добрый день! у нас микрофирма, некоторые работники не были в отпуске по 3 года, нужно ли до конца работникам начислить отпускные и отправить в отпуск за все эти года, или отпуск можно только за этот год, а остальные 2 при увольнении компенсацией?
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение
Жалилов Ойбек
Мастер


Зарегистрирован: 13.12.2013
Сообщения: 730
Благодарности: 32/148
Откуда: из Меланхолии

СообщениеДобавлено: Чт Авг 07, 2014 7:42 pm    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

простите а отпускные какие еше документами подтверждаются кроме приказа?
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение
M
Участник форума


Зарегистрирован: 27.03.2013
Сообщения: 23

Откуда: Ташкент

СообщениеДобавлено: Ср Окт 08, 2014 10:06 am    Заголовок сообщения: неиспользованный отпуск Ответить с цитатой

привет, всем. у меня сотрудник отработал с января по 05.06.13, оклад 600 000 сум, компенсация за неиспользованный отпуск будет
600000\25,4*5=118110,23
это правильно? 1С посчитала 800 000 с лишним?!
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение
ShAM
Ас бухучета


Зарегистрирован: 04.10.2010
Сообщения: 2196
Благодарности: 239/50
Откуда: Ташкент

СообщениеДобавлено: Ср Окт 08, 2014 5:50 pm    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

В колдоговоре или в трудовом договоре с работником какая продолжительность отпуска заложена? По Вашему расчету получается 12 дней, а должно быть по ТК минимум 15 дней в год. В некоторых организациях еще дополнительно предоставляются отпуска (у нас, например, в зависимости от стажа до 9 дней, всего до 24 дней отпуска)
Расчет для 15 дней: 15 / 12 (месяцев в году) * 5 (месяцев отработал) = 6 дней (округленно). 600000 / 25,4 * 6 = 141732.
Если 24 дня, то 24 / 12 * 5 = 10, 600000 / 25,4 * 10 = 236220.
ЗЫ: Если доплат не было, кроме оклада.
ЗЫЗЫ: Вы действительно отпускные за 2013 считаете? Может 1С с января 2013 по июнь 2014 посчитал?
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение
M
Участник форума


Зарегистрирован: 27.03.2013
Сообщения: 23

Откуда: Ташкент

СообщениеДобавлено: Ср Окт 08, 2014 6:07 pm    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

ДА НЕТ, У НАС ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ ТОЛЬКО В ЭТОМ ГОДУ НАЧАЛАСЬ, МОЖЕТ Я ЧТО-ТО НЕ ПРАВИЛЬНО ВНЕСЛА?
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение
Гулноза
Активный участник форума


Зарегистрирован: 10.06.2014
Сообщения: 131
Благодарности: 10/22
Откуда: Ташкентская обл.

СообщениеДобавлено: Чт Окт 09, 2014 11:31 am    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

Cola писал(а):
добрый день! у нас микрофирма, некоторые работники не были в отпуске по 3 года, нужно ли до конца работникам начислить отпускные и отправить в отпуск за все эти года, или отпуск можно только за этот год, а остальные 2 при увольнении компенсацией?


пожалуйста помогите с ответом, у нас такая же ситуация
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение Отправить e-mail
ИРОДА
Активный участник форума


Зарегистрирован: 13.04.2015
Сообщения: 129
Благодарности: 1/2
Откуда: Ташкент

СообщениеДобавлено: Пн Май 23, 2016 10:59 am    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

Ассалому алайкум! Сизлардан илтимос отпуск хисоблашни мисол билан тушунтириб беринглар.
1. Ишдан бушатилаетганда кандай хисобланади?

2. Навбатдаги таътилга чикаетганда кандай хисобланади.


Олайлик, Ишчи 01.06. 2016йилда корхонада белгиланган 15 кунлик таътилга чикмокчи. Унинг маоши 01.06.2016 йил холатида 400 000 сум. Мен охирги 12 йилдаги олган маошини кушиб чикаманми?
Сизлардан илтимос , 1 чи ва 2 чи саволимга мисол билан тушунтириб беринглар .
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение AIM Address
Anchorfree
Почетный участник форума


Зарегистрирован: 28.07.2013
Сообщения: 427
Благодарности: 57/16
Откуда: г. Карши

СообщениеДобавлено: Чт Июн 23, 2016 4:02 pm    Заголовок сообщения: Ишдан бўшатишда ҳисоб-китоблар Ответить с цитатой

ИРОДА писал(а):
Ассалому алайкум!
1. Ишдан бушатилаетганда кандай хисобланади?

Ваалайкум ассалом!
1. Ишдан бўшатишда ҳисоб-китоблар
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишида ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилиши шарт:
• ишланган ой кунлари учун иш ҳақи тўланиши;
• фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўланиши ёки ишдан бўшаш санасига бўнак қилиб берилган ишланмаган таътил учун берилган таътил пуллари суммаси ушлаб қолиниши. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишида бу кунлар учун ушлаб қолишлар қуйидаги асосларга кўра амалга оширилмайди:
— янги меҳнат шароитида ишлашни давом эттиришга унинг рози бўлмаслиги;
— ходимлар сони (штати) ўзгаришига олиб келган технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишдаги ўзгаришлар, иш ҳажмлари қисқариши ёки иш характерининг ўзгариши, корхона тугатилиши сабабли;
— саломатлигининг ҳолати ёки етарлича малакага эга эмаслиги туфайли ходимнинг бажараётган ишига лойиқ эмаслиги;
— ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганда;
— ходимни илгари шу ишни бажарган жойига тиклаганда;
— пенсияга чиқиш ёки ўқишга кириш муносабати билан.
• ишдан бўшатиш нафақасининг тўланиши.


Ишдан бўшатиш нафақаси

Ишдан бўшатиш нафақаси – бу меҳнат шартномасини бекор қилишда маъмурият томонидан қуйидаги ҳолларда ишга жойлашиш вақтига тўланадиган моддий ёрдам суммаси:
— иш берувчининг ташаббусига кўра, ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишдан ташқари холатларда;
— ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганда;
— олдин шу ишни бажарга ходимни қайта ишга тиклашда;
— ишга қабул қилишнинг белгиланган тартиби бузилиши сабабли, агар йўл қўйилган камчиликни бартараф этиб бўлмаса ва ишни давом эттиришга тўсиқ бўлса. Ишдан бўшатиш нафақалари фақат ходимнинг айби билан (маълум лавозимларни эгаллаш ёки маълум бир фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги тўғрисида суд ҳукмини яширганлиги, қалбаки ҳужжатларни тақдим этиши ва шунга ўхшаш) ишга қабул қилиш тартиби бузилганлиги маълум бўлиб қолган ҳолатлардан ташқари ҳолларда тўланади;
— янги меҳнат шароитида ишлашни давом эттиришдан ходим бош тортганда.
Ишдан бўшатиш нафақаси миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги шарт.
Ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақининг ҳисоб-китоби ҳисоб-китоб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ортиқ суммани 1/12 га (биринчи йил ишловчилари учун: 1/6 га – 6 ой тўлиқ ишлаганлар учун, 1/7 га – 7 ой тўлиқ ишлаганлар учун ва ҳ. к.) ошириш билан амалга оширилади. Бундай тўловларга ишбай қўшимча ҳақ, мукофотлар, қўшимча ва устама ҳақлар ва бошқа ижтимоий суғурта бадаллари ҳисобланадиган тўловлар киради.
Мисол. Штат жадвали қисқариши муносабати билан 2007 йил 2 февралда тариф бўйича 145 минг сўм маошга эга бўлган ходим ишдан бўшатилди. Ҳисоб-китоб даврида мукофот тўланмаган.
Ходимга 145 минг сўм миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак.

Ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобланди — 145 минг сўм — Дт 9430 Кт 6710
Ишдан бўшатиш нафақаси тўланди — 145 минг сўм — Дт 6710 Кт 5010


Меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасининг энг кам ойлик иш ҳақининг 12 баравари миқдори қисмига жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ солинмайди.
Ишдан бўшатиш чоғида ишдан бўшатиш нафақасига меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан мажбурий ажратмалар ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланмайди.
Агар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилинган бўлса:
— янги меҳнат шароитида ишлашни давом эттиришдан ходим бош тортганда;
— ходимлар сони (штати) ўзгаришига олиб келган технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишдаги ўзгаришлар, иш ҳажмларининг қисқариши ёки иш характерининг ўзгариши ёхуд корхона тугатилиши сабабли;
— саломатлигининг ҳолати ёки етарли малакага эга эмаслиги туфайли ходимнинг бажараётган ишига лойиқ эмаслиги;
— олдин шу ишни бажарган ходимни ишга қайта тиклашда, иш қидириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи икки ойдан ошмаган ҳолда сақланади. Бунда ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинади.
Агар ходим ишдан бўшагандан сўнг 10 кун муддат ичида иш қидирувчи шахс сифатида меҳнат бўйича маҳаллий органда рўйхатдан ўтган бўлса, у ҳолда у меҳнат бўйича маҳаллий орган томонидан берилган маълумотнома асосида олдинги иш жойидан учинчи ой учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу кафолатлар мулкдор алмашуви муносабати билан корхонанинг раҳбари, унинг муовинлари ва бош бухгалтери (корхонада бош бухгалтер бўлмаганда унинг вазифасини бажараётган ходимга ҳам тегишли) билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳам татбиқ этилади.

Пуллик компенсация

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.
Ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.
Ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, шунингдек меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитидаги иш учун қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади. Уларни пуллик компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация миқдори ишдан бўшатиш санасида таътилнинг фойдаланилмаган кунлари сонига тўғри келадиган ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Мисол. Хизмат кўрсатувчи хўжалик ходими 1 июлдан бошлаб меҳнат шартномасини тугатиш тўғрисида ариза берди. Ходимнинг маоши – 360 минг сўм. Ходимнинг жорий меҳнат йили 1 мартдан бошланди. 1 мартдан 1 июлгача ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланган қўшимча тўловлар суммаси – 150 минг сўм. Унга таътил жорий йилдан ташқари ҳар меҳнат йилида берилган. Меҳнат шартномасининг шартларида таътил муддати 18 иш куни қилиб белгиланган.
Ходим 4 ой учун (мартдан 1 июлгача) меҳнат таътилидан фойдаланмади.
Ишланган вақтга муносиб таътил вақти 6 иш кунини (18 : 12 х 4) ташкил қилади.
Таътил пулларини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи 397 500 сўмга (360 000 + 150 000 : 4) тенг, бу ерда:
360 000 – компенсацияни ҳисоблаш кунидаги ходимнинг маоши;
150 000 – ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган ҳисоб-китоб даври учун қўшимча тўловлар.
Компенсация суммаси 93 898 сўмни (397 500 : 25,4 х 6) ташкил қилади.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммаси ходимнинг жами даромадига киритилади ва унга жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ солинади.
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммасидан ижтимоий суғурта бўйича мажбурий бадаллар ҳисобланади.
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение Отправить e-mail AIM Address
Anchorfree
Почетный участник форума


Зарегистрирован: 28.07.2013
Сообщения: 427
Благодарности: 57/16
Откуда: г. Карши

СообщениеДобавлено: Чт Июн 23, 2016 4:15 pm    Заголовок сообщения: Таътил пулларини хисоблаш Ответить с цитатой

ИРОДА писал(а):
2. Навбатдаги таътилга чикаетганда кандай хисобланади.

2. Таътил пулларини ҳисоблаш
Йиллик таътиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланади.
Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўн иккидан бирга (биринчи йил ишловчиларга: олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга, етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳ.к.) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.
Таътил вақтига ҳақ тўлаш суммалари ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўловларини ҳисоблашда олти кунлик иш ҳафтаси учун ҳисобланганда ойнинг ўртача давомийлиги 25,4 кун деб олинади.
Мисол. Корхона ходимига навбатдаги йиллик таътил 2007 йил 1 мартдан 24 иш куни (асосий таътил – 15 кун ва қўшимча таътил – 9 кун) муддати билан берилди. 2007 йил март ойида меҳнат таътилига чиқишдан олдинги 12 тақвимий ой учун иш ҳақи миқдори қуйидагича бўлган:
Ойлар — Иш ҳақи — Шу жумладан: тариф бўйича — тарифдан юқори
2006 йил март — 50 000 — 40 000 — 10 000
2006 йил апрель — 50 000 — 40 000 — 10 000
2006 йил май — 60 000 — 50 000 — 10 000
2006 йил июнь — 60 000 — 50 000 — 10 000
2006 йил июль — 60 000 — 50 000 — 10 000
2006 йил август — 60 000 — 50 000 — 10 000
2006 йил сентябрь — 60 000 — 50 000 — 10 000
2006 йил октябрь — 60 000 — 50 000 — 10 000
2006 йил ноябрь — 60 000 — 50 000 — 10 000
2006 йил декабрь — 60 000 — 50 000 — 10 000
2007 йил январь — 60 000 — 50 000 — 10 000
2007 йил февраль — 75 000 — 75 000 — 0
12 ой учун жами — 715 000 — 605 000 — 110 000

Ҳисоб-китоб кунига тариф бўйича иш ҳақи – 75 минг сўм.
Охирги устунда суғурта бадаллари ҳисобланадиган суммалар кўрсатилган.
Ушбу вазиятда ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи қуйидагини ташкил этади: 75 000 + 110 000 : 12 = 84 167 сўм, бу ерда:
75 000 – тариф ставкаси; 110 000 – тариф ставкасидан юқори суммалар; 12 – ойлар.
Ходимга ҳисобланган таътил вақтига ҳақ суммаси 79 528 сўмни (84 167 : 25,4 х 24) ташкил этади.

Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Ходим меҳнат таътилида бўлганда тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхонанинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларини амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.
Мисол. Ишлаб чиқариш цехи ходимига 15 февралдан бошлаб 18 иш кунлик муддатга таътил берилди. Ходимга ҳисобланган таътил суммаси 150 минг сўмлик ўртача ойлик иш ҳақи (100 минг сўм – маош, 600 минг сўм – бир йилда олинган мукофотлар) ҳисоб-китобидан келиб чиқиб 150 минг сўмни ташкил қилди. 1 мартдан ходимнинг маоши 20 %га ошди ва 120 минг сўмни ташкил этди.
Таътилнинг 6 куни март ойига тўғри келганлиги ва 1 мартдан ходимнинг маоши ўзгарганлиги сабабли қайта ҳисоблаш амалга оширилиши керак.
Март ойининг 6 иш куни учун янги маош бўйича ҳисобланган таътил вақтига ҳақ 40 157 сўмни (170 000 : 25,4 х 6, бу ерда 170 000 сўм – ўртача ойлик иш ҳақи (120 000 + 600 000 : 12) ташкил этади. Илгари 35 433 сўм (150 000 : 25,4 х 6) ҳисобланган эди. Тегишинча, ходимга қўшимча 4 724 сўм (40 157 – 35 433) ҳисобланиши лозим.

Таътил пуллари ходимнинг жами даромадига киритилади ва уларга умумбелгиланган тартибда жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ солинади. Шунингдек улардан мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинади ва ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади.
Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида таътилларга ҳақ тўлаш 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ҳисобварағи бўйича харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Таътилларга ҳақ тўлаш акс эттирилади
Таътилларга (асосий ва қўшимча) тўловларнинг ҳисобланиши:
Дебет:
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;
9410-«Сотиш харажатлари»;
9420-«Маъмурий харажатлар»
Кредит:
6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

Бунда агар таътилнинг бир қисми кейинги ойга тўғри келса, ушбу вақт учун ҳисобланган таътил пуллари берилган бўнак сифатида ҳисобга олинади.
Фойда солиғини ҳисоблашда жамоа шартномасига асосан қўшимча берилган таътилларга (қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан юқори) ҳақ тўлаш солиқ солинадиган базадан чегирилмайди.
Таътил пуллари ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение Отправить e-mail AIM Address
Anchorfree
Почетный участник форума


Зарегистрирован: 28.07.2013
Сообщения: 427
Благодарности: 57/16
Откуда: г. Карши

СообщениеДобавлено: Чт Июн 23, 2016 4:34 pm    Заголовок сообщения: Агар ходимнинг маоши 400 минг сўм бўлса Ответить с цитатой

ИРОДА писал(а):
Олайлик, Ишчи 01.06. 2016йилда корхонада белгиланган 15 кунлик таътилга чикмокчи. Унинг маоши 01.06.2016 йил холатида 400 000 сум. Мен охирги 12 йилдаги олган маошини кушиб чикаманми?

— Йўқ, ишчингизнинг таътилга чиқишидан олдинги охирги 12 ойда олган маошини қўшиб чиқмайсиз, фақат агар унга таътилга чиқишидан олдинги охирги 12 ойда (суғурта бадаллари ҳисобланадиган) тариф ставкасидан юқори суммалар ҳисобланган бўлса, ўшаларни қўшиб, 12 га бўласиз ва таътилга чиқишдан олдинги охирги ойлик маошига қўшасиз. Агар ишчингизнинг 2016 йил май ойи учун маоши 400 минг сўм бўлган бўлса ва 2016 йил 1 июндан олдинги 12 ой ичида унга (суғурта бадаллари ҳисобланадиган) тариф ставкасидан юқори суммалар ҳисобланмаган бўлса, унда унинг навбатдаги таътил учун ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақи 400 минг сўмга тенг бўлади, унга ҳисобланган таътил вақтига ҳақ суммаси эса 236 220,45 сўмни (400 000 : 25,4 х 15) ташкил этади.

Қўшимча маълумот:

ТАЪТИЛ ВАҚТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ
Ходимга таътилнинг қуйидаги турлари берилиши мумкин:
— меҳнат (асосий ва қўшимча);
— ўқиш билан боғлиқ;
— ижтимоий.
Йиллик меҳнат таътили
Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилиши керак.
Йиллик асосий таътилнинг давомийлиги ишланган йил учун 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, узайтирилган таътиллар белгиланади:
— ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга – 30 тақвимий кун;
— ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига – 30 тақвимий кун.
Қўшимча таътиллар:
— меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга;
— оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга;
— қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.
Йиллик узайтирилган ва қўшимча таътиллар бериш меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам назарда тутилиши мумкин.
Қўшимча таътилнинг давомийлиги қонун ҳужжатларида белгиланганидан кўп бўлиши мумкин. Ушбу ҳолда жамоа шартномасига кўра қўшимча белгиланган таътилларга (қонун ҳужжатларида белгиланганидан ортиқчаси) ҳақ тўлаш ва улар бўйича компенсация суммалари фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегирилмайди.

Таътил муддатини ҳисоблаш
Таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан тақвим бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқарилади.
Таътил даврига тўғри келиб қолган ва ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.
Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади.
Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Мисол. Жамоа шартномасига асосан аппретларни тайёрловчи ишчи давомийлиги 15 кун бўлган асосий меҳнат таътилига ва 36 кун бўлган қўшимча таътил олишга ҳақли.
Таътилнинг муддати асосий ва қўшимча таътиллар муддатларини жамлаш йўли билан аниқланади, аммо таътилнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмаслиги сабабли ушбу ҳолатда ходим 51 (15 + 36) иш куни эмас, балки фақатгина 48 иш кунига тенг муддатдаги таътилга ҳақли ҳисобланади.
Ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган таътил муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш тақвимий кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш тақвимий кундан ками эса чиқариб ташланади.
Мисол. Ходим 9 ой 17 кун ишлаб берди. Жамоа шартномаси бўйича унга асосий меҳнат таътили амалдаги қонунчиликка мувофиқ, яъни 15 иш куни белгилаб қўйилган.
Ишланган вақтга мутаносиб таътил муддати 13 иш кунини ташкил қилади (15 : 12 х 10).
Ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение Отправить e-mail AIM Address
Anchorfree
Почетный участник форума


Зарегистрирован: 28.07.2013
Сообщения: 427
Благодарности: 57/16
Откуда: г. Карши

СообщениеДобавлено: Пт Июн 24, 2016 11:57 am    Заголовок сообщения: Арзимайди! :-) Ответить с цитатой

ИРОДА писал(а):
Вактингизни аямасдан , саволимни бе эътибор колдирмаганиз учун сиздан миннатдорман!
— Ҳа, арзимайди, саволингизга бир ойдан буён ҳеч ким жавоб бермаган экан, кеча кўриб қолиб, жавоб ёзиб юборай дедим ва "Бухгалтер учун амалий қўлланма"нинг II жилдидаги "Таътил вақтига ҳақ тўлаш" ва "Ходимларни ишдан бўшатиш" бобларини компьютерга териб чиқдим ва керакли қисмларини сизга жавоб кўринишида жойладим, қолаверса ўзимга ҳам керак бўлиб туради, китобни варақлаб ётгандан кўра компьютердан дарров топиб оламан.
Поблагодарили(1): SHAVKAT
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение Отправить e-mail AIM Address
Нематходжаева
Новичок


Зарегистрирован: 10.05.2017
Сообщения: 10

Откуда: Узбекистан

СообщениеДобавлено: Ср Май 10, 2017 11:26 am    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

Добрый день. Подскажите пожалуйста как правильно рассчитать компенсацию за неиспользованный трудовой отпуск при увольнении. Сотрудник принят на работу 01.04.2015 г. Был в отпуске 01.06.2016 г. Уволился 01.05.2017 г.(работал по май 2017 г.). Продолжительность трудового отпуска 24 дн. Оклад 650 000 сум.
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение
L&C
Ас бухучета


Зарегистрирован: 18.08.2015
Сообщения: 2393
Благодарности: 422/37
Откуда: город Хлебный

СообщениеДобавлено: Ср Май 10, 2017 11:31 am    Заголовок сообщения: Ответить с цитатой

[оклад + надбавки(все что облагается ЕСП включая отпуск) / кол-во месяцев]/25,4* кол-во дней
Вернуться к началу
Посмотреть профиль Отправить личное сообщение Отправить e-mail AIM Address
Показать сообщения:   
Начать новую тему   Ответить на тему    Список форумов Форум бухгалтеров и предпринимателей Узбекистана -> Учет расчетов с работниками Часовой пояс: GMT + 5
На страницу Пред.  1, 2, 3, 4, 5, 6, 7  След.
Страница 2 из 7

 
Перейти:  
Вы не можете начинать темы
Вы не можете отвечать на сообщения
Вы не можете редактировать свои сообщения
Вы не можете удалять свои сообщения
Вы не можете голосовать в опросах

 


Powered by phpBB © 2001, 2005 phpBB Group