Добавлено: Вс Ноя 25, 2018 8:53 am Заголовок сообщения: логистика
Хаммага салом, логистика фаолияти буйича бир оз ёрдам керак. Корхонанинг фаолияти транспорт хизмати курсатиш (фуралар билан юкларни ташиш). Маълумки хар бир юк ташишга мулжалланган транспорт воситасига (фурага) "УЗДАРЁТРАНС" томонидан юк ташишга рухсат берадиган лицензия берилади ва ЯСТ хисоботининг 9-иловаси (Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўйича ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммасининг ҳисоб-китоб маълумотномаси)га шу лицензия асосида юк автомобиллар сони куйилади. Бу эса ЯСТ суммасига купайишига олиб келади (агар оборот суммаси қатъий белгиланган солиқ суммаси (база)дан кам булса албатта). ДСИдан талабнома келди ва т/воситалар сони кам берилган деб 9 ойлик учун 64 млн доначисление беряпти. Бизда эса айрим т/в 1-2 чораклар давомида сотилган, яна айрим лицензиялар ойнинг охирида берилганлиги сабабли ЯСТ хисобитига кейинги ойдан берилган эди. Энди куйидагича саволлар келиб чикяпти:
1-савол: Юк автомобили сотилса унга олинган лицензия уз узидан бекор буладими ёки албатта УЗДАРЁТРАНСГА лицензияни хисобдан чикариш тугрисида хат бериш шартми,
2-савол: "УЗДАРЁТРАНС" томонидан юк ташишга рухсат берадиган лицензия мисол учун 28 мартда олинган булса, шу т/воситаси ЯСТ хисобитининг 9-иловасига март ойи учун киритиладими ёки апрел ойидан киритилса хам буладими?
Шу холатларни тартибга солувчи бирор бир манбаа борми, булса тажрибаларингиз билан уртоклашинглар, олдиндан рахмат
Вы не можете начинать темы Вы не можете отвечать на сообщения Вы не можете редактировать свои сообщения Вы не можете удалять свои сообщения Вы не можете голосовать в опросах