Давлат мукофотлари («Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва Фахрий ёрлиғи) билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғасини оладилар. Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда ҳар ойда пул нафақалари оладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сонли «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган «Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низом ва «Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини ажратиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1505, 05.08.2005 й.).
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 28 апрелдаги ЎРҚ-157-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 18-сон, 143-модда)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ ТАВСИФИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
4. Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғаси оладилар.
Вы не можете начинать темы Вы не можете отвечать на сообщения Вы не можете редактировать свои сообщения Вы не можете удалять свои сообщения Вы не можете голосовать в опросах