Ассалом алайкум мен ишлайдиган фирма хизмат курсатувчи ташкилот билан шартнома тузиб ушбу ташкилот транспорт воситасида юк олиб келди. аммо корхона ахволининг ёмонлиги сабаб ушбу хизматни тулай олмади. фирма счети мазкур хизмсат курстаувчи ташкилот томонидан ёпиб куйилган. бугун ушбу ташкилот бизни судга берди ва суд мажлисида уларга етказилган зарар копланиб берилишини карор килинди. энг кизиги менга яъни бош хисобчига Узбекситон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тугрисисидаги кодекснинг 176-1 моддасини бузиш яъни176-1-модда. Шартнома интизомини бузиш
Шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. деган айб билан энг кам иш хаккининг 5 баробари микдорида жарима кулланди. а ммо ушбу даврларда корхона хисоб китоб счетига умуман пул тушмаган хеч канака харакат булмаган. аммо бу нарса этиорга олинмади. айтишларича ушбу моддани 1 йилда 2 марта бузиш яъни 1 йилда 2 марта маъмурий жавобгарликка тортилиш жиноий жавобгарликни келтириб чикарар экан. шу гап ростми? сураганим сабаби хали худди шунака судларни (яъни курсатилган хизматлар учун уз вактида хак буламаслик) 4 таси олдимда кейинги ойда турибди. ушбу холатда менга нима маслахат берасизлар? эс борида этакни ёпишми? кетишим мумкин аммо утган даврларда ишлаган иш хакким корхонада пул йуклиги сабаб туланмаган. 1-иш жойим ана шунака томошаларни такдим этмокда. тажрибали хамкасблардан маслахат ва тавсияларини аямасликларни сурардим. аввалдан барча жавоб берувчиларга рахмат!
Жиноят кодексида бунака жазони тополмадим. ЖК да Мамурий 176/1 моддага ссылка хам йук.
Мамурийдан кейин Жиноий кулланиладиган булса ЖК нинг ушбу моддасига ухшаган мазмунда булиши керак.
Цитата:
190-модда. Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш
Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165, 1763-моддалари.
МЖТК да борлигини биламан. Аммо ЖК дан топа олмадим.
Сиз саволни яхшилаб охиригача укинг!
Сиз манимча Tillabek саволларидаги максадни тушунмапсиз. Улар шартнома шартлари бузилганлиги сабабли суд МЖКТ нинг 176-1 моддаси билан жазолади, афсуски шундай холат яна 4 та шартномада бор ва уларнинг суди кейинги ойларда булиб утади. Агар яна бир марта МЖТК нинг 176/1 моддаси билан жазолансам учинчи сафар Мамурий жазо эмас Жиноий жазога тортилишим мумкинми деб суравоттилар.
Вы не можете начинать темы Вы не можете отвечать на сообщения Вы не можете редактировать свои сообщения Вы не можете удалять свои сообщения Вы не можете голосовать в опросах