Йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киради:
иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;
ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт. Масалан, малака ошириш курсларида, хизмат сафарида бўлганда, байрам ва дам олиш кунлари, йиллик меҳнат таътили олиш даври,касал бўлган (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик), ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш вақти ва ҳоказо;
меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим бошқа ишга ўтказилганлиги натижасида қилинган ҳақ тўланадиган мажбурий прогул вақти, башарти ходим кейинчалик аввалги ишига тикланган бўлса;
тармоқ келишувлари, жамоа шартномалари ва корхонанинг ўзга локал ҳужжатлари, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа даврлар. Масалан, жамоа шартномасига кўра, йиллик ҳақ тўланадиган таътилга чиқиш ҳуқуқини берадиган иш стажига иш ҳақи сақланмаган ҳолда 2 ҳафта ва ундан кўп, бироқ 8 ҳафтадан ошмайдиган таътил киритилади.
Таътилларни ҳисоб-китоб қилиш учун стажга қуйидаги вақт киритилмайди:
ходимнинг узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақти;
болани парваришлаш бўйича қисман ҳақ тўланадиган таътил вақти;
муддати 2 ҳафтадан ошадиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил вақти.
Последний раз редактировалось: Azmus (Вт Янв 05, 2016 7:17 pm), всего редактировалось 3 раз(а)
Вы не можете начинать темы Вы не можете отвечать на сообщения Вы не можете редактировать свои сообщения Вы не можете удалять свои сообщения Вы не можете голосовать в опросах