Добавлено: Ср Июл 08, 2015 3:05 am Заголовок сообщения: MCHJ
Assalomu alaykum! Mani doimiy yashash joyim Toshkent shahrida. man firmani toshkendan ochib Namanganda faoliyat yurgizsam bo'ladimi? agar mumkin bo'lsa kassa aprat va shu kabilarni Toshkenda royhatdan otkazishim kerakmi yoki Namangandami? Oldindan KATTA RAHMAT!
УзР Фукаролик кодексининг 1-моддасига биноан, товарлар, хизматлар ва молиявий маблағлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин ҳаракатда бўлади.
Ушбу Кодекснинг 44-моддасида курсатилган-ки, юридик шахснинг жойлашган ери, агар қонунга мувофиқ юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади.
Масалан, МЧЖлари учун:
Жамиятнинг жойлашган манзили унинг давлат рўйхатидан ўтказилган жойига қараб белгиланади. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида унинг бошқарув органлари доимий жойлашган ер ёки унинг асосий фаолияти юритиладиган жой жамиятнинг жойлашган манзили деб белгиланиши мумкин.
Назорат-касса машиналари белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификация бўйича органлар томонидан мажбурий тартибда сертификатланиши ва хўжалик фаолияти амалга ошириладиган жой бўйича туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини берган ҳолда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини фаолият амалга ошириладиган жой (кейинги ўринларда турғун шохобча жойлашган жой деб аталади) бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тартиботини белгилайди.
Вы не можете начинать темы Вы не можете отвечать на сообщения Вы не можете редактировать свои сообщения Вы не можете удалять свои сообщения Вы не можете голосовать в опросах