Зарегистрирован: 28.07.2013 Сообщения: 427 Благодарности: 57/16 Откуда: г. Карши
Добавлено: Пт Мар 27, 2015 11:02 am Заголовок сообщения: «Ижаранинг ўз хисоб-китоби бор»
«Ижаранинг ўз ҳисоб-китоби бор» мақоласидан:
— Мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланса, яъни умумий реализация қилиш ҳажмида ижарадан тушум улуши устунлик қилсагина алоҳида фаолият тури сифатида ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг (СК) 22-моддаси; Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низом, АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Агар мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланмаса, ундан, шу жумладан савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар СК 132-моддасининг 2-бандига кўра корхонанинг бошқа даромадлари ҳисобланади ва унга асосий фаолият турига мувофиқ келадиган ставкада ЯСТ солинади.
Мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланганда солиқ ставкаси қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
агар озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш учун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар умумий реализация ҳажмида 60%дан кўпни ташкил этса, уларга нисбатан 30%лик ставка қўлланади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1-илованинг 10-банди). Бошқа мол-мулкни (кўчар ва кўчмас) ижарага беришдан даромадларга 6%лик ставкада солиқ солинади;
агар савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар умумий реализация ҳажмида 60%дан камни ташкил этса, уларга 6%лик ставкада ЯСТ солинади.
Ижарадан олинган даромадларга солиқ солишда шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, улардан олинадиган ягона солиқ тўлови шартномада ўрнатилган ижара ҳақи суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади, аммо давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлмаслиги керак (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 3-банди). Агар шартнома билан белгиланган ижара ҳақи суммаси ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлса, ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби энг кам ставкалардан келиб чиқиб амалга оширилади (МВ ва ДСҚнинг 26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87 ва 13/1-954-сон тушунтириш хати).
Вы не можете начинать темы Вы не можете отвечать на сообщения Вы не можете редактировать свои сообщения Вы не можете удалять свои сообщения Вы не можете голосовать в опросах